суббота, 26 октября 2013 г.


Афғонистондаги демографик вазият

Афғонистондаги бир неча йиллар давом этган уруш мамлакат иқтисодиётини  тўлалигича  издан чиқарди. Афғонистондаги  иқтисодий аҳволнинг ёмонлиги мамлакатнинг демографик вазиятига ҳам жиддий таъсир қилди. Масалан 1979 йилдан бошлаб Совет Армияси мамлакатга  киритилгач 5 млн.дан ортиқ аҳоли қўшни Покистонга қочиб ўтган эдилар.[1]1 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бир неча йил давом этган уруш мамлакатга 20 млярд. долларлик зарар етказди[2].
 Мамлакатдаги аҳвол борган сари орқага кетаверди. Ҳозирги кунда эса дунёдаги энг қолоқ давлатлардан биридир. 2003 йилда ялпи ички махсулоти аҳоли жон бошига 800 АҚШ долларни, 2006 йил ҳам шу кўрсаткичдан ошмаган. Ташқи савдода импортнинг улуши 2005 йил 150 млн АҚШ долларини ташкил этган, экспорти эса 80 млн доллар[3]. Шу ўринда айтиб ўтиш  лозимки, ялпи миллий махсулотнинг 4/5 қисми қишлоқ хужалигидан олинади. Айтиш лозимки ҳозирги кунда мамлакат аҳолисини 78 % и қишлоқларда истиқомат қилишади. Мамлакат  аҳолиси ҳақида гапирадиган бўлсак,   Афғонистон кўп миллатли мамлакат бўлиб, унда турли тил гуруҳига кирадиган 30 дан ортиқ ҳалқ яшайди. Аҳолининг ярми афғонлар, кейинги ўринда эса тожиклар, ўзбеклар, ҳазорлар, туркманлар, қирғизлар, чораймоқлар ва белужлар ҳам бор.
 Агар мамлакатдаги демографик вазиятига чуқурроқ қараб ўтадиган бўлсак, 1979 йилиги аҳоли сони 16,5, 2001 йилда 26,8, 2007 йилда  31,5 млн кишига етган. Ҳозирги кунда эса 33 млн.га  яқинроқдир. Аҳолини табиий ўсиши коэфиценти 2,4 ни, 2009 йилда эса 2, 1 % ни ташкил этган. Аҳолини  15 ёшгача бўлганлар салмоғи 2001 йилда 43, 2006 йилда эса 45, 2009 йилда эса 44 % ни ташкил этган. Агар дунё бўйича шу кўрсаткич билан солиштириб кўрадиган бўлсак 2006 йилда 29, 2009 йилда 27 % ни, ёки табиий ўсиш каэфиценти 2009 йилда 1,2 % ни ташқил қилган.
 Мамлакатдаги 65 ёш ёки ундан ошган аҳоли сони 2006 йилда 3% ни, 2009 йилда эса 2 % ни, дунё бўйича эса 2006 йилда 7 % ни, 2009 йилда эса 8 % ни кўрсатмоқда. Энг ачинарли аҳволлардан бири аҳолини ўртача умр кўриш ёши  эркакларда  2001 йилда 45,9, 2006 йилда 41, 2009 йилда эса 44 ёшни, айёлларда эса 2001 йилда 44 ёшни, 2009 йилда ҳам шу кўрсаткич сақланиб қолган. Дунё бўйича эса 2009 йилда айёллар 71, эркаклар эса 67 ёшни ташкил қилган[4].
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики мамлакатдаги аҳолининг  умр кўриш давомийлиги, 65 ёшдан ошган аҳолини  салмоғи  бутун дунё мамлакатларидан ҳам пастлиги ёки дунёдаги ўртача кўрсаткичдан ҳам икки, уч баробар пастлиги мамлакатдаги аҳволни ниҳоятда ёмонлиги  инсон қалбини жунбушга келтирадиган ҳолатдир.  Ҳозирги кунда дунё бўйича аҳоли тез кўпаяётган мамлакатлар асосан иқтисодиёти паст ривожланаётган давлатларга тўғри келади. Чунончи Афғонистонда ҳам шундай ҳолатдир. Юқоридаги рақамлар бу фикрнинг яққол далилидир.   
            Мамлакат аҳолисини туғилиш коэфиценти 1000 аҳолига ўртача 2001 йилда 43, 2006 йилда 48 тани 2009 йилда бироз пасайганлигин  яъни 39 тани ташкил қилгандир. БМТ тамонидан ишлаб чиқилган демографик башоратларга кўра мамлакатда аҳоли сони 2025 йилда 45, 9 млн.ни, 2050 – йилга бориб эса 67, 2 млн.га етар экан[5]. Мамлакат аҳоли сони юқори сурат билан ўсишда давом этмоқда. Мамлакатда аҳолини  яшаш тарзининг пастлиги, тиббий хизмат кўрсатиш соҳалари ниҳоятда издан чиққанлиги, репродуктив ёшдаги айёлларнинг зарур хизматлардан фойдаланмаслиги оқибатида болалар ўлими ниҳоятда юқоридир.
            Болалар ўлими сонини юқорилиги бўйича Афғонистон дунёда биринчи ўринда туради. Агар биз баъзи бир рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2001 йилда 1000 туғилган болага нисбатан 154, 2006 йилда 166 тани, 2009 йилда эса 155 тани ташкил қилган[6]. Дунёдаги энг қолоқ Африка давлатларида  ҳам жумладан Гвинея-Бисау, Чад, Марказий Африка Республикаси, Ангола, Бурунди, Гвения, Либерия ва Соломон ороллари, Вануату республикаларида  ҳам 100-120 тани ташкил қилади. Кўриб турибмизки Афғонистондаги кўрсаткич юқорида номлари келтирилган мамлакатлардан анча юқоридир.
Албатта бу жараёнлар яъни демографик вазиятнинг ўта бир ачинарли эканлигига энг асосий сабаб аввало бу тинимсиз,  ҳозирги ватгача давом этган фуқоралар урушидир. Ҳозирги вақтда Афғонистондаги вазиятни яхшилаш бўйича НАТО ташкилотини бирлашган  қўшини тинчлик ўрнатиш учун тинимсиз кураш олиб бормоқдалар. Мамлакатдаги иқтисодий аҳволни яхшилаш бўйича  АҚШ ва унинг европалик иттифоқчилари 2001 йилдан буён Афғон ҳалқини яхшилашга катта қадамлар ташлашга имкон берган ҳолда Афғонистонга 26,8 миллиард долларлик ёрдам кўрсатди[7]. Эндиликда мамлакат аҳолисининг 80 % и тиббиёт масканларидан фойдаланишга имкони бор: бу кўрсаткич 2004 йилда 9 % ни ташкил қилган бўлса, оҳирги йилларда 4000 дан ортиқ тиббиёт масканлари ишга туширилиб, 600 дан ортиқ доялар қайта ўқитилиб, ҳар бир вилоятларга юборилмоқда.    
Мана шундай тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларининг яхшиланиб бориши, албатта мамлакатдаги демографик вазиятнинг ҳам яхшиланишига олиб келади.


[1]Лафасов М, Жураеа У. Жаҳон тарихи.академик лецей ва касб-ҳунар кллежлари учун ўқув қулланма. Т, 2005.
[2] Ўзбекистон Миллий эниклопедияси. Т.2000.
[3] Давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар. Тошкент, 2005.
[4]  Population Referens Bureau.2001, 2006,2009.World Population Date Shete.  
[5] Population Referens Bureau, 2009.World Population Date Shete.
6 Population Referens Bureau, 2009.World Population Date Shete.
[7] http: // Uzbekistan. usembassy. gov.

Комментариев нет:

Отправить комментарий