суббота, 26 октября 2013 г.


OMMAVOY MADANIYAT - MA'NAVIYAT KUSHANDASI.

Mutaxassislarning fikricha, hali ilm-fanda «antikultura» («g‘ayrimadaniyat») degan ilmiy tushuncha shakllanmaganligi uchun «Pop (ommaviy) madaniyat» tushunchasi, nochorlikdan qo‘llanilmoqda. Chunki, «ommaviy madaniyat», aslida madaniyatsizlik, ya'ni ma'naviyatsizlik va axloqsizlik sinonimidir. «Ommaviy madaniyat» shu boisdan, eng avvalo, yuksak iste'dod va o‘lmas ma'naviy-axloqiy g‘oyalar bayroqdori bo‘lgan mumtoz madaniyatga, san'atga, uning boyliklariga qarshi tish-tirnog‘i bilan kurashib, uni inkor etib kelyapti.
   Chunonchi, «ommaviy madaniyat» namoyandalaridan biri Karl Manning fikricha, atrof-borliqda, maishiy hayotda mavjud barcha narsalar (masalan, konserva bankalari, siniq tish cho‘tkalari, mashina, vodoprovod kabilarning zanglagan bo‘laklari, turli suratlar, jurnal-gazeta qiyqimlari ham) hayot bag‘ridan alohida ajratilib, ularga muayyan tartib berilib, odamlar nazariga tutilsa, bu oddiy chiqindilar va ayni arxeologik qazilmalar chog‘ida topilgan qadimgi yunonlar davriga xos osori atiqalarday o‘zgacha ahamiyat kasb etib, «san'at, madaniyat namunalari» qatoridan o‘rin olar emish.«Pop-art»chilarning dasturiy qarashi shundayki, ular insonni emas, aksincha,  narsalar va buyumlarni e'zozlashadi; ma'naviy dunyoni emas, maishiy-iste'molchilik his-tuyg‘ularini qadrlaydilar va ularni keng ommalashtirishga intiladilar..
Yuqorida biz G‘arbda «ommaviy madaniyat»ning tug‘ilish manbalari to‘g‘risida so‘zladim. Hozir-chi? Hozirga kelib esa bu tamoyillar yanada g‘ovlab, tomir otyapti. Masalan, «pop-muzika»ga xos o‘sha ritmik «bit» (zarb), qo‘shiq niqobidagi alahsirash, valdirashga yaqin didsiz «repp»lar ta'siri dunyo miqyosida tarqalib, milliy mumtoz va xalq musiqa san'atidan odamzotni uzoqlashtirmoqda.
       Albatta, xalqimiz, jumladan, yosh avlod g‘arb fan-texnikasi, madaniyati, adabiyotu san'atining ilg‘or jihatlarini inkor etmaydi. Biroq g‘arbdagi taraqqiyparvar ziyolilarning o‘zi «g‘arbning muammosi» sifatida baholayotgan «ommaviy madaniyat»ning ma'naviy-axloqiy tubanliklarini yoshlarimiz qancha tez anglasa, shuncha yaxshi.To‘g‘ri, biz demokratiya davrida yashayapmiz. Jamiyatimizda qiziqish va mayllarga hurmat bilan qaraladi. Ammo xatarli qiziqish va mayllardan davlat va jamiyat o‘zini himoya qilishi lozim. Buning uchun esa, eng avvalo, reklama va ommaviy axborot vositalari to‘g‘risidagi davlatimiz qonunlarining talablari qat'iy bajarilishi kerak. Ya'ni «reklama»chilar va jurnalistlar davlatimiz, jamiyatimiz xavfsizligiga (jumladan, xalqni, yoshlarni ma'naviy aynitishga olib keladigan holatlarga) yo‘l qo‘ymasliklari kerak.

AZAMAT JURAYEV


Афғонистондаги демографик вазият

Афғонистондаги бир неча йиллар давом этган уруш мамлакат иқтисодиётини  тўлалигича  издан чиқарди. Афғонистондаги  иқтисодий аҳволнинг ёмонлиги мамлакатнинг демографик вазиятига ҳам жиддий таъсир қилди. Масалан 1979 йилдан бошлаб Совет Армияси мамлакатга  киритилгач 5 млн.дан ортиқ аҳоли қўшни Покистонга қочиб ўтган эдилар.[1]1 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Бир неча йил давом этган уруш мамлакатга 20 млярд. долларлик зарар етказди[2].
 Мамлакатдаги аҳвол борган сари орқага кетаверди. Ҳозирги кунда эса дунёдаги энг қолоқ давлатлардан биридир. 2003 йилда ялпи ички махсулоти аҳоли жон бошига 800 АҚШ долларни, 2006 йил ҳам шу кўрсаткичдан ошмаган. Ташқи савдода импортнинг улуши 2005 йил 150 млн АҚШ долларини ташкил этган, экспорти эса 80 млн доллар[3]. Шу ўринда айтиб ўтиш  лозимки, ялпи миллий махсулотнинг 4/5 қисми қишлоқ хужалигидан олинади. Айтиш лозимки ҳозирги кунда мамлакат аҳолисини 78 % и қишлоқларда истиқомат қилишади. Мамлакат  аҳолиси ҳақида гапирадиган бўлсак,   Афғонистон кўп миллатли мамлакат бўлиб, унда турли тил гуруҳига кирадиган 30 дан ортиқ ҳалқ яшайди. Аҳолининг ярми афғонлар, кейинги ўринда эса тожиклар, ўзбеклар, ҳазорлар, туркманлар, қирғизлар, чораймоқлар ва белужлар ҳам бор.
 Агар мамлакатдаги демографик вазиятига чуқурроқ қараб ўтадиган бўлсак, 1979 йилиги аҳоли сони 16,5, 2001 йилда 26,8, 2007 йилда  31,5 млн кишига етган. Ҳозирги кунда эса 33 млн.га  яқинроқдир. Аҳолини табиий ўсиши коэфиценти 2,4 ни, 2009 йилда эса 2, 1 % ни ташкил этган. Аҳолини  15 ёшгача бўлганлар салмоғи 2001 йилда 43, 2006 йилда эса 45, 2009 йилда эса 44 % ни ташкил этган. Агар дунё бўйича шу кўрсаткич билан солиштириб кўрадиган бўлсак 2006 йилда 29, 2009 йилда 27 % ни, ёки табиий ўсиш каэфиценти 2009 йилда 1,2 % ни ташқил қилган.
 Мамлакатдаги 65 ёш ёки ундан ошган аҳоли сони 2006 йилда 3% ни, 2009 йилда эса 2 % ни, дунё бўйича эса 2006 йилда 7 % ни, 2009 йилда эса 8 % ни кўрсатмоқда. Энг ачинарли аҳволлардан бири аҳолини ўртача умр кўриш ёши  эркакларда  2001 йилда 45,9, 2006 йилда 41, 2009 йилда эса 44 ёшни, айёлларда эса 2001 йилда 44 ёшни, 2009 йилда ҳам шу кўрсаткич сақланиб қолган. Дунё бўйича эса 2009 йилда айёллар 71, эркаклар эса 67 ёшни ташкил қилган[4].
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики мамлакатдаги аҳолининг  умр кўриш давомийлиги, 65 ёшдан ошган аҳолини  салмоғи  бутун дунё мамлакатларидан ҳам пастлиги ёки дунёдаги ўртача кўрсаткичдан ҳам икки, уч баробар пастлиги мамлакатдаги аҳволни ниҳоятда ёмонлиги  инсон қалбини жунбушга келтирадиган ҳолатдир.  Ҳозирги кунда дунё бўйича аҳоли тез кўпаяётган мамлакатлар асосан иқтисодиёти паст ривожланаётган давлатларга тўғри келади. Чунончи Афғонистонда ҳам шундай ҳолатдир. Юқоридаги рақамлар бу фикрнинг яққол далилидир.   
            Мамлакат аҳолисини туғилиш коэфиценти 1000 аҳолига ўртача 2001 йилда 43, 2006 йилда 48 тани 2009 йилда бироз пасайганлигин  яъни 39 тани ташкил қилгандир. БМТ тамонидан ишлаб чиқилган демографик башоратларга кўра мамлакатда аҳоли сони 2025 йилда 45, 9 млн.ни, 2050 – йилга бориб эса 67, 2 млн.га етар экан[5]. Мамлакат аҳоли сони юқори сурат билан ўсишда давом этмоқда. Мамлакатда аҳолини  яшаш тарзининг пастлиги, тиббий хизмат кўрсатиш соҳалари ниҳоятда издан чиққанлиги, репродуктив ёшдаги айёлларнинг зарур хизматлардан фойдаланмаслиги оқибатида болалар ўлими ниҳоятда юқоридир.
            Болалар ўлими сонини юқорилиги бўйича Афғонистон дунёда биринчи ўринда туради. Агар биз баъзи бир рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2001 йилда 1000 туғилган болага нисбатан 154, 2006 йилда 166 тани, 2009 йилда эса 155 тани ташкил қилган[6]. Дунёдаги энг қолоқ Африка давлатларида  ҳам жумладан Гвинея-Бисау, Чад, Марказий Африка Республикаси, Ангола, Бурунди, Гвения, Либерия ва Соломон ороллари, Вануату республикаларида  ҳам 100-120 тани ташкил қилади. Кўриб турибмизки Афғонистондаги кўрсаткич юқорида номлари келтирилган мамлакатлардан анча юқоридир.
Албатта бу жараёнлар яъни демографик вазиятнинг ўта бир ачинарли эканлигига энг асосий сабаб аввало бу тинимсиз,  ҳозирги ватгача давом этган фуқоралар урушидир. Ҳозирги вақтда Афғонистондаги вазиятни яхшилаш бўйича НАТО ташкилотини бирлашган  қўшини тинчлик ўрнатиш учун тинимсиз кураш олиб бормоқдалар. Мамлакатдаги иқтисодий аҳволни яхшилаш бўйича  АҚШ ва унинг европалик иттифоқчилари 2001 йилдан буён Афғон ҳалқини яхшилашга катта қадамлар ташлашга имкон берган ҳолда Афғонистонга 26,8 миллиард долларлик ёрдам кўрсатди[7]. Эндиликда мамлакат аҳолисининг 80 % и тиббиёт масканларидан фойдаланишга имкони бор: бу кўрсаткич 2004 йилда 9 % ни ташкил қилган бўлса, оҳирги йилларда 4000 дан ортиқ тиббиёт масканлари ишга туширилиб, 600 дан ортиқ доялар қайта ўқитилиб, ҳар бир вилоятларга юборилмоқда.    
Мана шундай тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларининг яхшиланиб бориши, албатта мамлакатдаги демографик вазиятнинг ҳам яхшиланишига олиб келади.


[1]Лафасов М, Жураеа У. Жаҳон тарихи.академик лецей ва касб-ҳунар кллежлари учун ўқув қулланма. Т, 2005.
[2] Ўзбекистон Миллий эниклопедияси. Т.2000.
[3] Давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар. Тошкент, 2005.
[4]  Population Referens Bureau.2001, 2006,2009.World Population Date Shete.  
[5] Population Referens Bureau, 2009.World Population Date Shete.
6 Population Referens Bureau, 2009.World Population Date Shete.
[7] http: // Uzbekistan. usembassy. gov.


АЛЯСКАНИНГ СОТИЛИШИ

 Америка қўшма штатлари сафига 49-штат бўлиб кирган Алясканинг Россия томонидан сотиб юборилиши тарихдаги энг йирик ва шов-шувларга сабаб бўлган келишувлардан биридир. 1867 йилдаги давлатлараро шартномага кўра АҚШ 7 200 000 доллар эвазига умумий майдони 1 518 800 км² бўлган Аляска ярим оролини атрофдаги кичик ороллар ва қирғоқдан наридаги 10 миля масофагача қўшиб сотиб олади. Энг қизиғи бу келишув кўпчилик ўйлаганидек Американинг ўта айёрлиги туфайли эмас, Россия тарафининг бу ҳудуддан қандай қилиб бўлса-да қутулиш, ҳар қандай суммага бўлса-да пуллаш иштиёқи кучлилиги туфайли амалга ошганди.
 
 Аляска 1732 йилда М. С. Гвоздева ва И. Фёдоровлар бошлиқ рус экпедицияси томонидан очилган ва Россия империяси мулки деб эълон қилинганди. Узоқ йиллар бу ўлканинг Империя учун бирор бир нафи тегмади. Аляскадан давлат эмас, жисмоний шахслар фойдаланиб юришди. 1799 йилда Аляскада “Рус-Америка компанияси” деб номланган махсус монополистик ташкилот тузилди ва айнан шу ташкилот деярли 70 йил, Аляска сотилгунга қадар бу ҳудудни бошқариб келди.
 
 Аляскани биз олтин, нефть ва беқиёс чиройли табиатга эга бой ўлка сифатида биламиз. Лекин у даврларда олтин ва нефть ҳали топилмаган. Гўзал табиат эса ҳеч кимни қизиқтирмасди. Рус-Америка компанияси ташкил бўлиб шунча йил ишлади ҳамки, давлатга бирор рубль фойда келтирмади. Боз устига бу компания давлат хазинасидан йилига 200 000 рубль миқдорда дотация (ёрдам пули) ҳам оларди. Чексиз-чегарасиз бу ҳудудда бор-йўғи икки минг нафарга яқин руслар, ундан ҳам оз бошқа миллат вакиллари ва 60 000 мингга яқин ёввойи дея таърифланган маҳаллий ҳиндулар ҳамда эскимослар бир-бирлари билан адоватда яшашарди. Аляскада мустамлакачиларни қизиқтириши мумкин бўлган тузукроқ даромад манбаи йўқ, маҳаллий аҳоли ҳайвонлар мўйнасини пуллаб амал-тақал кун кечирарди. Аксига олиб бу ҳайвонлар сони ҳам руслар яшайдиган жойларда йилдан-йилга камайиб борар, ов қилиш учун ёввойилар яшайдиган ички ҳудудларга кириб боришга ҳеч кимда юрак йўқ эди.
 
 Яна Аляскадан Сан-Францискога муз олиб бориб сотишар, ҳали музлатгичлар ихтиро қилинмаган бу даврда муз ҳам озми-кўпми пул бўларди. Олдинроққа кетиб айтиш мумкинки, Америка Аляскани сотиб олганидан кейинги ўттиз йил давомида ҳам аҳвол деярли ўзгармади. Мана шу йиллар ичида бу ерларни сотиб олган сиёсатчилар пулни шамолга совурганлар сифатида деярли халқ душманига айланишди.
 
 Аляскани сотиб юбориш фикри Шарқий Сибир губернатори граф Н. Н. Муравьев-Амурскийдан чиққанди. 1853 йилда у императорга ёзган хатида Россия бунчалар узоқда бўлган бу ўлкани сақлай олмаслигини, имкон бўлди дегунча Аляскани пуллаб, бу маблағни ички муаммоларни ҳал қилиш ҳамда Сибир, Амурбўйи ерларини ўзлаштиришга, Осиёдаги таъсирларни кучайтиришга сарфлаш лозимлигини батафсил тушунтиради. Турли хил урушларга аралашиб қолган, иқтисоди анча ночор аҳволга тушиб қолган Россия борди-ю Аляскага бирорта давлат ҳужум қилса, ҳимоя қилолмаслиги аниқ эди. У даврларда бирор бир ҳудудни босиб олиш ва ўз мулки деб эълон қилиш бутунлай қонуний бўлиш билан бирга одатий бир ҳол бўлган. Яъни Аляска сотилмаса ё борган сари қудрати ошиб бораётган АҚШ ёки Россия билан ёвлашиб юрган Англия эртами-кечми бу ҳудудга кўз тикиши ва эгаллаб олиши аниқ эди. Техасни Америка Мексикадан тортиб олгани ва камига Калифорнияни ҳам сотишга мажбур қилганлиги бу фикрнинг исботи эди.
 
 Бу вазият Император Александр II нинг кичик укаси, буюк княз Константин Николаевични қаттиқ ўйга чўмдиради ва у Вашингтондаги Россия вакили, барон Эдуард Стеклга Аляскани сотиш лозимлиги уқдиради. 1857 йилда Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги бу таклифни кўриб чиқади ва маъқуллайди. Лекин бу масала АҚШда бошланган фуқаролар уруши туфайли кейинга қолдирилади. 1866 йилда Александр II нинг ўзи ҳам иштирок этган махсус кенгашда Аляскани камида 5 млн. долларга сотиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор эди. Ҳали асосий ва ягона харидор бўлган АҚШдан бирор бир таклиф тушмаган, харидорга сотиб олишни таклиф этиш империя учун дунё ҳамжамияти олдида паст кетишдан ўзга нарса эмасди. Шунинг учун ишни ими-жимида ҳал қилиш бунақа ишларга уста бўлиб кетган барон Эдуарда Стеклга юкланади. 1867 йилда Вашингтонга келган Стекл АҚШ давлат котиби Уильям Сьюард билан учрашади ва АҚШ Аляскани сотиб олиши учун қулай имконият борлигини тагдор гаплар билан писанда қилиб қўяди ҳамда биринчи таклиф АҚШ томонидан чиқишига эришади. Президент Жонсон бу фикрни маъқуллайди ва бу масала юзасидан Уильям Сьюардни АҚШ вакили этиб тайинлайди. 1867 йил 30 мартда Аляска сотилиши бўйича икки томонлама шартнома имзоланади. Аляска 7 200 000 долларга шу пулга яраша олтин бериш шарти билан сотилади.
 
 Бу кўпми-камми?! Нарх борасидаги тортишувлар ҳали-ҳануз давом этмоқда. Умумий майдони 1 518 800 км² бўлган Аляска ярим ороли ҳар бир квадрат километри учун 4 доллару 73 центга, ёки бир гектари 5 цент атрофида пулланади. Текин бериб юборилган эканда, дерсиз. Лекин ўша даврларда бу жуда катта пул эди. Қиёслаш учун шуни айтиб ўтиш лозимки, деярли 15 штат ҳудудини қамраб олган, Аляскадан ҳам каттароқ 2 100 000 км² бўлган ва яхши ўзлаштирилган тарихий Луизиана французлар томонидан АҚШга 10 млн. доллар эвазига сотилганди. Арзон сотилган деган фикр юритувчилар ҳам қайсидир маънода ҳақдирлар. Бойлик тушунчалари анчагина бошқачароқ бўлган у даврларда Нью-Йоркдаги ўша даврда ягона бўлган 3 қаватли суд биноси АҚШ ҳукуматига бутун Аляскага нисбатан қимматроққа тушганди.
 
 1867 йилнинг 18 октябрида Аляска расман АҚШга топширилди ва катта тантанада Россия байроғи туширилиб, милтиқ ўқлари садолари остида АҚШ байроғи кўтарилади. Маҳаллий аҳолига танлаш имконияти берилади. Улар АҚШ фуқаролигини қабул қилишлари ёки Россияга қайтишлари мумкин эди. Шундоқ ҳам Аляскадан безор бўлиб юрган русларнинг кўпчилиги кемаларга ўтириб жўнаб ҳолишади. Ҳозирда ҳам 18 октябр ҳар йили Аляска куни сифатида нишонланади.
 
 Шартномада келишилган маблағ орадан деярли бир йил ўтгандан сўнг, 1868 йилнинг 1 августида Стеклга топширилади. Бу маблағдан 21 000 доллари Стеклга мукофот сифатида, 10 000 доллар (!) келишув тўғрисида Петербургга хабар бериш учун телеграммага, 134 000 доллари АҚШ ҳукуматини бу келишувга кўндирган турли хил амалдорларга пора сифатида берилади. Қизиқ факт, Россия Аляска сотилиши учун шунча пул пора беришга ҳам рози бўлган. Аляска учун олинган маблағ асосан Россия темир йўллари тизимини ривожлантиришга сарфланган.
 
Энди Аляска сотилганидан кейинги фактларга эътибор беринг
 1. Аляска АҚШ тасарруфига айланганидан сўнг 30 йил ўтиб бу ҳудуддаги Клондайк деган жойда олтин конлари топилади ва “Олтин иситмаси” бутун дунёдаги олтинтопарларни Аляскага чорлайди.
 
 2. XX асрда очилган нефть ва газ конларининг ўзидан 200 миллиард долларга яқин даромад олинади.
 
 3. 1988 йилда ҳисобланишича, Аляскадаги балиқчиликнинг ўзи 1 кунда Аляска сотиб олинганидан кўра кўпроқ даромад оларкан.
 
 4. Аляскани сотиб олиш орқали АҚШ тарихдаги энг фойдали битимни амалга оширган. Бу ўлкадан топилган пуллардан ташқари Аляска АҚШнинг бу сарҳадлардаги ҳарбий салоҳиятини ҳам ошириб юборганди.
 
 Аляска сотилиши билан боғлиқ миш-мишлар ва нотўғри фикрлар:
 
 • “Келишув пули тўланмаган ва Америка Россияни алдаган. Шунинг учун Россия Аляскани қайтариб олиши мумкин”. Бунинг асло иложи йўқ. Чунки юқоридаги фикрлар ўз исботини топган тақдирда ҳам ҳар икки давлат қонунларида кўрсатилган даъво муддати аллақачон ўтиб кетган.
 
 • “Аляска сотилмаган. Балки 99 йилга ижарага берилган. АҚШнинг Аляскани 20 асрга келибгина ўз сафига 49 штат сифатида қўшиб олганлиги сабаби шу”. Бу ҳам исботини топмаган миш-миш. Аляска сотилаётган даврда императорнинг обрўсини тўкмаслик мақсадида ўйлаб топилган ва қоғозга туширилган уйдирма.
 
 • “Аляска эвазига олинган олтинлар Россияга етиб келмаган. Йўлда қароқчилар талаб кетишган, қолган-қутганини ортган кема океанга чўкиб кетган”. Буям бир миш-миш. Пуллар банкларгача етиб борган ва император хоҳишига кўра сарфланган.
 
 • “Аляскани узоқни кўра билмайдиган Екатерина II сотиб юборган”. Буниси энди ҳеч қандай қолипга сиғмайди. Екатерина II 1796 йилда, Аляска сотилишидан 71 йил олдин ўлиб кетганди.

АЗАМАТ ЖУРАЕВ